1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистондаги 8 та банк жаримага тортилди

Шунингдек, 7 та банк ва 13 та тўлов ташкилоти огоҳлантирилди.

Ўзбекистондаги 8 та банк жаримага тортилди

Марказий банк ҳузуридаги Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказилган йиғилишда 43 та масала кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Қўмита томонидан 28 та масала рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида кўриб чиқилди. 

 

Шунингдек, 15 та масала кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига бағишланди. Улар орасида, Марказий банк кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлар талабларига риоя этилиши, банк ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирқин қуролларни молиялаштиришга қарши курашишга оид масалалар муҳокама қилинди.

 

Пруденциал талабларга риоя этмагани ва қонунчиликда белгиланган қоидаларга амал қилмагани сабабли 7 та банк ва 13 та тўлов ташкилоти камчиликларни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилди.

 

Бундан ташқари, 8 та банкка нисбатан жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларини бузгани ҳамда банк хизматларини кўрсатиш жараёнидаги қонунбузарликлар учун жарима санкциялари қўлланилди.

 

Бунга ўтказилган инспекция текширувлари давомида ва ички назорат қоидаларига риоя қилинишида аниқланган қоидабузарликлар, шунингдек, банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш йўналишида қонунчилик талабларига риоя қилинмагани сабаб бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика