Фарғона вилояти Ёзёвон туманида “Spark” русумли автомашина ҳайдовчисининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши натижасида велосипедчи жароҳат олди.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 16 октябрь куни соат 08:10 атрофида A-373 “Тошкент–Ўш” автомагистрал йўлининг Мустақиллик ва Андижон кўчалари кесишмаси ҳудудида содир бўлган. 61 ёшли “Spark” ҳайдовчиси орқага бурилишга уриниб, ҳаракатланиб келаётган “Lacetti” билан тўқнашган.
Тўқнашув оқибатида “Lacetti” йўл четига чиқиб кетиб, у ерда турган 34 ёшли велосипедчини уриб юборган. Велосипедчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Уни соғлиги ҳолати ҳозирча ошкор этилмаган.
Ҳолат юзасидан тегишли тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


