1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда 7 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш айбдорлари қамалди

Шунингдек, зарар кўрган фуқароларга 6 млрд сўм ундириладиган бўлди.

Самарқандда 7 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш айбдорлари қамалди

Жорий йилнинг май ойида Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳридаги уйда портлаш юз бериб, оқибатда 7 киши ҳалок бўлганди. Мазкур воқеа юзасидан олиб борилган тергов ишлари якунланиб, жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

 

Маълум бўлишича, портлашга сабаб бўлган газ тармоғи лойиҳа ва техник шартларсиз, хавфсизлик талабларига зид тарзда ётқизилган. Хонадон эгалари портлашдан аввал 11 маротаба тегишли ташкилотга мурожаат қилган, бироқ бу мурожаатлар эътиборсиз қолдирилган.

 

“Самарқанд ҳудуд газ таъминоти” корхонаси ходимларининг лоқайдлиги оқибатида табиий газ марказий оқова қудуғига сизиб, чақнаш содир бўлган. Портлаш оқибатида бир оиланинг етти аъзоси ҳалок бўлган, бир неча уй зарар кўрган.

 

Суд мажлисида корхонанинг тўрт нафар масъул ходими Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми «а», «б» бандлари бўйича айбли деб топилган ва ҳар бири 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

 

Энди Самарқанд газ таъминоти корхонасидан қарийб 6 миллиард сўм портлаш оқибатида зарар кўрган фуқаролар фойдасига ундирилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика