1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Навоий аҳолиси олтингугуртдан ёппасига заҳарландими?

Тарқалаётган хабарларга Экология бошқармаси ойдинлик киритди.

Навоий аҳолиси олтингугуртдан ёппасига заҳарландими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Навоий аҳолиси олтингугуртдан ёппасига заҳарланди” мазмунидаги хабарларга Навоий вилояти Экология бошқармаси аниқлик киритди.

 

Бошқармаси томонидан ўтказилган текширувларда “Согда Кимё Завод” МЧЖ ишлаб чиқариш фаолиятини давлат экологик экспертизаси хулосасисиз олиб бораётгани аниқланган. Шу сабабли 2025 йил 22 июл куни Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилган.

 

Мазкур суднинг 2025 йил 3 сентябрдаги қарорига кўра, корхонанинг учта сехи фаолияти вақтинчалик тўхтатилган. Ушбу қарор 2025 йил 23 сентябрда Навоий вилояти иқтисодий судида кўриб чиқилиб, ўзгаришсиз қолдирилди. Ҳозирда суд қарорини мажбурий ижро этиш бўйича вилоят Мажбурий ижро бюросига тегишли ҳужжатлар тақдим этилмоқда.

 

Бундан ташқари, 2025 йил 1 октябрда Навоий вилояти иқтисодий судида “Навоийазот” АЖнинг 23 сехи (Аммиак) фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинди.

 

Вилоятда ўтказилган назорат тадбирларида жами 22 та саноат корхонаси томонидан экологик талаблар бузилгани аниқланиб, уларнинг фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш бўйича иқтисодий судларга мурожаатлар киритилди. Шунингдек, ноқонуний қурилган 92 та оҳак пишириш хумдонлари аниқланиб, тегишли ташкилотлар иштирокида тўлиқ буздирилди.

 

Кўрилган чора-тадбирлар аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш, атмосфера ҳавосини яхшилаш ва соғлиқ учун зарарли омилларни бартараф этишга қаратилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика