ЙҲХХ ходимлари ҳайдовчилик гувоҳномасига бўлмасдан скутер ҳайдаган фуқароларга нисбатан маъмурий жарима расмийлаштиришни бошлади.
Аввалроқ 1 октабрдан бошлаб фойдаланишда бўлган мопед ва скутерлар фақат давлат рақам белгиси ва “А” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқариш шарт эканлиги маълум қилинганди.
Ҳозирда ушбу талабларга эътиборсиз бўлиб, мопед ёки бўлмаса скутерларни “А” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда давлат рақамисиз бошқараётган ҳайдовчиларнинг уловлари жарима майдонига жойлаштирилмоқда.


