1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 72 миллиард доллардан ошди

Халқаро пул ўтказмалари ҳисобига 5,4 млрд долларлик ижобий баланс шаклланди.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 72 миллиард доллардан ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эълон қилган тўлов баланси, халқаро инвестицион позиция ва ташқи қарз бўйича шарҳда мамлакатнинг ташқи қарзи жорий йилнинг биринчи ярмида сезиларли даражада ортгани қайд этилди.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 8,1 миллиард долларга кўпайиб, 72 миллиард доллардан ошди. Шундан давлат ташқи қарзи 36,8 миллиард долларни, корпоратив ташқи қарз эса 35,4 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

 

Шу даврда экспорт ҳажми 29 фоизга ошиб, 16,6 миллиард долларга етган бўлса, импорт ҳажми 10 фоизга кўтарилиб, 23 миллиард долларга яқинлашди.

 

Бундан ташқари, 2025 йилнинг биринчи ярмида халқаро пул ўтказмалари ҳажми ортиб, бирламчи ва иккламчи даромадлар бўйича ижобий сальдо шаклланишига хизмат қилди. Хусусан, бирламчи даромадлар бўйича 850,9 миллион доллар, иккламчи даромадлар бўйича эса 5,4 миллиард долларлик ортиқча қайд этилди.

 

Давр мобайнида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар соф оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга кўпайиб, 1,6 миллиард долларни ташкил этди. Шунингдек, резидентларнинг хорижий валютанинг активлари 12,1 миллиард долларга (13 фоиз) ошган, ташқи мажбуриятлари эса 8,9 миллиард долларга (11 фоиз) кўтарилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика