1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Туркияда сўйиб кетилган аёлнинг қотили Навоийда қўлга олинди

Суд жараёни Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Туркияда сўйиб кетилган аёлнинг қотили Навоийда қўлга олинди

Туркия ОАВ хабарларига кўра, Истанбул шаҳрида содир этилган қотиллик жинояти бўйича гумонланувчи шахс Навоий вилоятида қўлга олинган.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йил 20 сентябрь куни соат 21:30 да Истанбулнинг Фатҳ туманидаги Оқсарой маҳалласидан 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўз уйида бўйнидан пичоқ жароҳати билан ўлик ҳолда топилган.

 

Воқеа жойида полиция, терговчилар ва тиббий хизмат вакиллари ишлаган, шунингдек, кузатув камераларидаги ёзувлар ўрганилган.

 

Жиноятда гумонланувчи 46 ёшли А.Р қилмишидан кейин Туркиядан қочиб, Навоий вилоятидаги уйида яширинишга уринган. 2025 йил 27 сентябрь куни у Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қўлга олинган.

 

Дастлабки сўровларда гумонланувчи жиноят олдидан спиртли ичимлик истеъмол қилганини, аёл билан келишмовчилик юзасидан пул талаб қилганини ва оқибатда жиноят содир этганини тан олган. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, суд жараёни Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган.

 

Мазкур жиноят Истанбулдаги ўзбек диаспораси орасида катта ташвиш уйғотди. Жиноятчининг қисқа муддатда қўлга олиниши эса Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда Туркия расмийлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижаси сифатида қайд этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика