1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Навоийда криптовалюта савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Уларнинг фаолияти 104 миллиард сўмлик ноқонуний операцияларни ўз ичига олган.

Навоийда криптовалюта савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Навоий вилоятида ноқонуний криптовалюта савдоси билан шуғулланиб келган шахслар гуруҳи фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

 

Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1990–1999 йилларда туғилган тўрт нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳ аниқланган. Улар “1payment” ва “P2P Trade” номлари остида ноқонуний криптовалюта алмашинувини ташкил этиб, умумий қиймати 104 миллиард сўмдан ортиқ бўлган операцияларни амалга оширишган.

 

Тергувга қадар текширув жараёнида жиноятчилар криптовалюта битимларини яшириш мақсадида турли шахслар номига расмийлаштирилган банк карталаридан фойдалангани маълум бўлди.

 

Уларнинг яшаш манзилларидан 68 та банк картаси, 12 та мобил телефон, 8 та SIM-карта ва 2 та компьютер далилий ашёлар сифатида олиб қўйилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар гумонланувчиларнинг фаолияти бошқа ноқонуний молиявий схемалар билан боғлиқлигини ҳам текширмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика