Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида “Ласетти” русумли автомобилни маст ҳолда бошқарган аёл ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Текширув жараёнида ҳайдовчи Алишер Навоий кўчасида тўхтатилиб, алкотестер ёрдамида кўрикдан ўтказилган. Асбоб натижаси 0,470 мг/л этанол миқдорини кўрсатган бўлиб, бу белгиланган меъёрдан (0,135 мг/л) уч баравар ортиқдир.
Мазкур ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Автомобиль вақтинча жарима майдонига жойлаштирилди. Аёл ҳайдовчилик ҳуқуқидан уч йилгача муддатга маҳрум этилиши мумкин.


