1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда “Tracker-2” ҳайдовчиси болани уриб юбориб, қочиб кетди

Аёл ҳайдовчи аниқланиб, автомобили жарима майдонига жойлаштирилди.

Самарқандда “Tracker-2” ҳайдовчиси болани уриб юбориб, қочиб кетди

Самарқанд шаҳрида “Tracker” русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборгач, ҳодиса жойини тарк этгани аниқланди.

 

Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилишича, воқеа ижтимоий тармоқларда тарқалган видеёзув орқали фош этилган. Кадрда “Дамас” ҳайдовчиси пиёдаларни ўтказиш учун тўхтагани, бироқ орқадан келаётган “Tracker” қоидани бузган ҳолда айланиб ўтиб, болани уриб юборгани акс этган.

 

Бола жиддий тан жароҳати олмаган, аммо ҳайдовчининг масъулиятсиз ҳаракати кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган.

 

Ўтказилган тезкор суриштирув натижасида ҳайдовчи шахси ва транспорт воситаси аниқланиб, автомашина вақтинча жарима майдонига жойлаштирилган.

 

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 137-моддаси — “Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойни тарк этиш” бўйича иш қўзғатилди. Қонунчиликка мувофиқ, унга 15 асосий ҳисоб бирлиги (6,1 миллион сўм) миқдорида жарима қўлланилиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика