1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Нетаньяху касалликка чалинди

У бир неча кундан бери ўткир йўтал, нафас қисилиши ва умумий ҳолсизликдан азият чекмоқда.

Нетаньяху касалликка чалинди

Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяҳу шифокорлар текширувидан сўнг бронхит касаллигига чалингани маълум бўлди. Бу ҳақда бош вазирнинг расмий офиси жума куни хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Нетаньяҳу бир неча кундан бери ўткир йўтал, нафас қисилиши ва умумий ҳолсизлик каби белгилари сабаб шифокорларга мурожаат қилган. Текширувлар натижасида унда бронхит ташхиси тасдиқланган ва шифокорлар унга тўлиқ дам олиш ҳамда иш фаолиятини вақтинча чеклашни тавсия этган.

 

Бош вазирнинг матбуот хизмати маълум қилишича, Нетаньяҳунинг аҳволи барқарор ва хавфсиз, у муҳим ишларни масофадан туриб бажармоқда.

 

Исроил оммавий ахборот воситалари ёзишича, шифокорлар Нетаньяҳунинг соғлиғини доимий кузатиб боришмоқда. Унинг соғайиши учун бир неча кун даволаниш ва махсус парҳез тавсия этилган.

 

Биньямин Нетаньяҳу Исроил тарихида энг узоқ фаолият юритган бош вазирлардан бири ҳисобланади. Унинг саломатлиги мамлакат сиёсий ҳаётида доим катта эътиборда туради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика