1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Пентагон раҳбари самолётида парвоз пайти хавф сигнали берилди

Шундан сўнг у Буюк Британиядаги авиабазага йўналтирилган.

Пентагон раҳбари самолётида парвоз пайти хавф сигнали берилди

Кеча, 15-октабр куни АҚШ Мудофаа вазири Пете Ҳегсетҳни олиб кетаётган С-32 туридаги ҳарбий самолёт Брюсселдан Қўшма Штатларга қайтаётганда Атлантика океани устида фавқулодда сигнал юборди.

 

Пентагон маълумотига кўра, парвоз вақтида учувчилар бортидаги ойнада ёриқ аниқланган, шундан сўнг хавфсизлик чораси сифатида самолёт Буюк Британиядаги авиабазага йўналтирилган. Самолёт муваффақиятли қўнишни амалга оширган. Бортдаги барча шахслар, жумладан, вазирнинг ўзи соғ-саломат экани айтилмоқда.

 

Ҳозирда техник хизмат ходимлари самолётни кўрикдан ўтказмоқда. Ойнадаги ёриқнинг сабаби аниқланмаган. Дастлабки тахминларга кўра, ҳодисага рухсат этилган босим, ҳаво ҳарорати ёки механик таъсир сабаб бўлган бўлиши мумкин.

 

Маълумот учун, С-32 самолётлари АҚШ раҳбарияти ва юқори лавозимли расмийларни ташиш учун мўлжалланган бўлиб, бундай ҳолатларда хавфсизлик протоколлари дарҳол ишга туширилади. Пентагон воқеа юзасидан текширув олиб бормоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика