1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Моди Россиядан нефт сотиб олмасликка ваъда берди

Трамп бундан норози бўлиб келаётган эди.

Моди Россиядан нефт сотиб олмасликка ваъда берди

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Ҳиндистон Россиядан нефт сотиб олмаслигига ваъда берди. АҚШ президенти бу ҳақида Оқ уйда журналистлар билан ўтказилган брифингда маълум қилди.

 

“Мен Ҳиндистон Россиядан нефт сотиб олаётганидан норози эдим. Бугун Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди менга Россиядан нефт харид қилмаслигини тасдиқлади. Бу катта қадам. Энди биз Хитойни ҳам худди шу ишни қилишга мажбур қиламиз”, — деди Трамп.

 

Августда Трамп Ҳиндистон маҳсулотларига қўшимча 25 фоизлик импорт божларини жорий этиш ҳақида фармойишни имзолаганди. У мазкур қарорнинг сабаби сифатида Ҳиндистоннинг Россиядан нефт харид қилаётганини кўрсатганди. Reuters маълумотларига кўра, АҚШ томонидан божлар ва жарималар таҳдидига қарамай, Ҳиндистон Россиядан нефт сотиб олишни давом эттирмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика