1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистонда Аi-92 ва дизел ёқилғисининг нархларини оширишга мораторий жорий этилди

Қарор мамлакатда нарх барқарорлигини сақлаш ва ёқилғи бозорида кескин ўзгаришларнинг олдини олишга қаратилган.

Қозоғистонда Аi-92 ва дизел ёқилғисининг нархларини оширишга мораторий жорий этилди

16 октябрь куни Қозоғистон ҳукумати Аi-92 маркали бензин ва дизел ёқилғиси нархларининг ошишига мораторий эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг расмий манбалари хабар берди.

 

Қарор Бош вазир раислигида ўтган йиғилишда қабул қилинган бўлиб, унда давлат раҳбарининг иқтисодий ислоҳотлар дастурини фуқаролар манфаатларига йўналтиришга қаратилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинган.

 

Таъкидланишича, сўнгги ҳафталарда йирик шаҳарлар бозорларида Аi-92 бензини нархининг кескин ошиши аҳоли норозилигига сабаб бўлган. Шу боисдан инфляция даражаси барқарорлашмагунча ёқилғи нархларини ошириш тақиқланади.

 

Бош вазир Энергетика вазирлиги, Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги ҳамда ҳудудий ҳокимликларга ёқилғи ва мой маҳсулотлари билан узлуксиз таъминот тизимини назорат қилиш ва барқарор таъминлаш чораларини кучайтириш топшириғини берди.

 

Мораторий муддати мамлакатда нархлар барқарорлаш даражасига қараб белгиланади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика