1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Носоз электр кабел бир инсоннинг бошига етди

Марғилондаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди.

Носоз электр кабел бир инсоннинг бошига етди

 

Бугун соат 10:31 да Марғилон шаҳридаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида уйнинг 4 метр квадрат қисмида уй жиҳозлари ёнган. Энг ачинарлиси, уй эгаси фуқаро А. К куйиш натижасида воқеа жойида вафот этган.

 

Дастлабки ўрганиш натижасига кўра, носоз электр кабеллари белгиланмаган тартибда уйнинг пол қисмидаги гилам тўшамаси устидан тортилган бўлиб, қўшни хонадонларга хавфсизлик талабларига зид равишда олиб кирилган. Ҳозирда ёнғин битта электр узатгичга ортиқча юклама юклатилганлиги натижасида келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда.

 

Аввалроқ Наманганда бир-бирига туташ 4 та уй ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика