1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Нукусда қурувчиларнинг иш ҳақи МИБ орқали ундириб берилди

МЧЖ ташкилоти 3 нафар ишчининг пулларини тўламай келган.

Нукусда қурувчиларнинг иш ҳақи МИБ орқали ундириб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суднининг қарорларига асосан, қарздор МЧЖдан уч нафар бино қурилишида иштирок этган хизматчилар фойдасига жами 38 325 000 сўм ундириш белгиланган.

 

Шунга қарамасдан, жавобгар томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаган ва ишчиларнинг иш ҳақлари тўлаб берилмаган.

 

Шунда, ишчилар суд қарорига асосан чиқарилган ижро варақаларнинг ижросини таъминлаб беришни сўраб, Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимига топширишган ва бўлим томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

 

Хусусан, бўлим ходимлари томонидан жавобгар ташкилот раҳбарига суд қарорлари ижросини таъминламаслик қўшимча ижро йиғими ва маъмурий жарима қўллашга асос бўлиши тушунтирилган.

 

Шунингдек, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг асосий банк ҳисоб рақами хатловга олинган.

 

Натижада ундирилиши лозим бўлган жами 38 млн сўмдан ортиқ иш ҳақлари 3 нафар ишчиларга жорий йилнинг 16 октябрь куни ундириб берилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика