1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида педофилнинг қочиб кетишига йўл қўйган ҳибсхона ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Қочган жиноятчи 3-синф ўқувчисини зўрлаган, ҳозирда у қамоққа олинган.

Тошкент вилоятида педофилнинг қочиб кетишига йўл қўйган ҳибсхона ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги жазони ижро этиш муассасасидан қочиб, 3-синф ўқувчисига нисбатан жинсий зўравонлик содир этган 31 ёшли маҳбуснинг қочиб кетиш ҳолати юзасидан масъул ходимларга нисбатан жиноий иш очилди.

 

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти Марказий тергов ҳибсхонаси инспектори ва бошқа мансабдор шахслар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, моддий манфаат эвазига қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишда айбланмоқда (ЖКнинг 214-моддаси 3-қисми “б” банди). Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

 

Расмий маълумотларга кўра, қочган маҳбус илгари ҳам бир неча марта судланган, шу жумладан болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазо ўтаган. Бироқ назоратдаги муассасадан қандай шароитда қочиб кетгани ҳақида ҳозирча батафсил маълумот берилмаган.

 

Айни пайтда жабрланган қизалоқ “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази психологлари назоратида бўлиб, унга зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди.

 

Мазкур воқеа бўйича Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (“зўрлик ишлатиб, ғайритабиий жинсий алоқа қилиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қамоққа олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ойлар давомида мамлакатда вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари ортиб бораётгани жамоатчиликда кескин эътирозларга сабаб бўлмоқда. Депутат Дилноза Азизова бу каби жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосини жорий этиш ташаббуси билан чиққан.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика