1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Интернетда МИБ номидан сохта хабарномалар юборилмоқда

МИБ фуқароларни фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирди.

Интернетда МИБ номидан сохта хабарномалар юборилмоқда

Энди кибержиноятчилар фуқароларнинг исм-шарифи ва ҳаттоки паспорт рақамлари билан тўғридан-тўғри “Telegram” тармоғи орқали МИБ ниқоби остида қарздорликлар мавжудлиги ва уни тўлаш лозимлиги ҳақида хабарлар юбора бошлашди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати Zamon.uz'га хабар бермоқда.

 

Таъкидланишича, Мажбурий ижро бюроси номидан ижро ҳужжатлари ва қарздорликлар бўйича хабарлар фуқароларга мобил SMS кўринишида ҳамда алоҳида “MIB” инфо номерик ёрдамида берилади.

 

“Telegram орқали МИБ номидан юборилаётган мобил иловалар аслида фирибгарларнинг алдов йўли ҳисобланади. Чунки сиз номаълум дастурни билиб-билмай юклаб олишингиз билан фирибгарлар пластик карточка маълумотларини (кодлари ва бошқа) ҳамда пул маблағини қўлга киритиши мумкин”, дейилади хабарда.

 

Шу ўринда фирибгарлар фуқароларнинг исм-фамилияси ва телефон рақамларини қаердан оляпти, деган савол туғилиши табиий.

 

МИБ ахборот хизматига кўра, агар фуқаролар ўзига тегишли маълумотлар ёки иденфикацион маълумотларни турли онлайн платформалар орқали юборган бўлса (яъни масофавий кредит, онлайн савдо ва ҳоказо тармоқлар) айрим шахслар қўлига ушбу маълумотлар келиб тулшган ва улар киберфирибгарлик йўли билан ушбу фуқароларга МИБ номидан бу каби хабарларни юборишмоқда.

 

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика