1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

NYT: Путин Украинада ғалаба қозонишига ишонади

Россия президенти кўзлаган уч асосий мақсад маълум қилинди.

NYT: Путин Украинада ғалаба қозонишига ишонади

 

Путин Украинадаги ҳаракатлари орқали уч мақсадга эришмоқчи. Бу ҳақда сиёсатшунос Татьяна Становаянинг The New York Times'да эълон қилинган мақоласида сўз боради.

 

Май ойи охирида РФ раҳбари Украинада узоқ истиқболда ғалаба қозонишига ишонч билдирди. Шундан буён унинг уч йўналишда аниқ ҳаракатлар дастури бор.

 

Биринчи мақсад сифатида Донецк ва Луганск вилоятларини назоратга олиш ҳамда Қрим билан қуруқлик коридорини ташкил қилишдан иборат.

 

Иккинчи йўналиш Киевнинг таслим бўлишини ўз ичига олади. Учинчи ва энг асосий режа дунё тартиботини ўзгартиришдан иборат эканлиги қайд этилган. Шу билан бирга сиёсатшунос Ғарб давлатларига огоҳлантириш билан чиққан.

 

"Агар Ғарб ҳалокатли тўқнашувнинг содир бўлишини истамаса, у аслида ким билан иш олиб бораётганини англаши керак", — деган у.

 

Аввалроқ Россиянинг Глобал Жануб давлатлари билан алоқалари кучайиб бораётгани тўғрисида хабар берилганди

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика