1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Орегон штати Трамп ва мудофаа вазири Хегсетни судга берди

Даъвогарлар фикрича, штатга Миллий гвардиянинг жалб қилиниши конституцияга зид ва жамоат хавфсизлигига хавф туғдиради.

Орегон штати Трамп ва мудофаа вазири Хегсетни судга берди

28 сентябр куни Орегон штати ва унинг йирик шаҳри Портленд расмийлари АҚШ федерал ҳукумати устидан судга мурожаат қилди.

 

Даъвога кўра, президент Доналд Трамп маъмурияти Орегон Миллий гвардияси бўлинмаларини фуқаролик тартибсизликларини бартараф этишга жалб қилиш орқали ваколатларини ошириб юборган. Расмийларнинг таъкидлашича, бу қадам конституциявий тамойилларга зид бўлиб, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ўрнига ижтимоий норозиликни янада кучайтиради.

 

Суд ҳужжатларида айбланувчилар сифатида АҚШ президенти, мудофаа вазири Пит Хегсет, ички хавфсизлик вазири Кристи Ноем ва тегишли федерал идоралар кўрсатилган.

 

Шикоят бериллишидан аввалроқ мудофаа вазири имзолаган меморандумга биноан, Орегон Миллий гвардиясининг 200 нафар аскари 60 кунга федерал хизматга чақирилгани маълум қилинган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика