Жаҳон

Украина Россиядаги ҳарбий корхонага ҳужуми уюштирди

Ҳужум вақтида Украина томони тўртта ракета учирган.

Украина Россиядаги ҳарбий корхонага ҳужуми уюштирди

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби маълумотига кўра, Брянск вилояти, Карачев туманида жойлашган “Электродеталь” заводига ракета зарбаси берилди. Украина томони ушбу корхона ҳарбий эҳтиёжлар учун маҳсулот ишлаб чиқарганини таъкидлади.

 

Гувоҳлар хабар беришича, ҳодиса жойида портлашлар содир бўлган ва ёнғин юзага келган. Ҳозирга қадар қурбонлар ёки жабрланганлар ҳақида расмий маълумотлар эълон қилинмаган.

 

Бош штаб маълумотида қайд этилишича, ҳужум вақтида Украина томони тўртта ракета учирган, уларнинг эҳтимолий учиш масофаси 240 километрдан ортиқ бўлган. Ҳужумда қaйси турдаги ракеталар ишлатилгани ҳақида аниқлик киритилмади.

 

Ҳодисанинг сабаблари ва оқибатларини аниқлаш бўйича жойида текширув ишлари олиб борилмоқда,

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"