1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбек нони дунёдаги энг яхши 10 та нон қаторига кирди

Унда ҳар бир вилоятнинг нони ўзига хос шакл, мазаси билан фарқланиши таъкидланган.

Ўзбек нони дунёдаги энг яхши 10 та нон қаторига кирди

Машҳур CNN Travel портали дунёдаги 50 та энг яхши нон рўйхатини эълон қилди ва унда ўзбек нони ҳам муносиб ўринни эгаллади.

 

Қайд этилишича, ўзбек нонлари нафақат мазали, балки ўзининг гўзал безаклари билан ҳам ажралиб туради.

 

“Гуллар, нақшлар ва махсус штамплар билан безатилган ўзбек нонлари анъанавий тандирларда тайёрланади. Ҳар бир ҳудуд — Тошкентдан Самарқандгача ўзига хос маза ва шаклга эга” — деб ёзади CNN Travel.

 

Рўйхатда дунёнинг энг яхши нонлари қаторига Арманистон лаваши, Италиянинг фокаччияси, Франция багетлари, Гуржистоннинг хачапуриси, русларнинг каравайи ва Япониянинг мелонпани ҳам киритилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика