1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда қаровсиз гўдакни қутқариб қолган талаба тақдирланди

Олий таълим вазири, ҳоким ва ФВБ бошлиғи унга миннатдорчилик билдирди.

Тошкентда қаровсиз гўдакни қутқариб қолган талаба тақдирланди

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида 4-қаватдан тушиб кетиши мумкин бўлган болани 5-қаватда яшовчи талаба йигит қутқариб қолгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Маълум бўлишича, йигит Тошкент кимё-технология институти талабаси Муҳриддин Илашов бўлиб, у Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов томонидан тақдирланди.

 

Вазир Муҳриддин Илашовга унинг мардлиги ва фидойилигини эътироф этиб, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғасини топширган.

 

Шунингдек, Янгиҳаёт тумани ҳокими ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ҳам Муҳриддин Илашов билан учрашиб, унинг мардлиги ва фидойилигини юксак эътироф этишди. Учрашув давомида талаба йигитга ташаккурнома ва эсдалик совғаси топширилди.

 

“Туман ҳокими Муҳриддинни ана шундай мард, жасур ва фидоий фарзанд қилиб вояга етказган ота-онасига чуқур миннатдорчилик билдирди”, дейилади ҳокимлик Телеграм каналида.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика