1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон туризми тарихий рекордларни янгиламоқда

Жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 8,6 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,5 фоизга кўп.

Ўзбекистон туризми тарихий рекордларни янгиламоқда

Мамлакат тарихида биринчи марта хорижий сайёҳлар сони рекорд кўрсаткичларни намойиш этди. 2025 йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий туристларни қабул қилмоқда. Бу ҳақида Туризм қўмитаси хабар берди.

 

Қайд этилишча, жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 8,6 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,5 фоизга кўп.

 

Ушбу кўрсаткич давлатлар кесимида – 2025 йилда пост-пандемик 2022 йилга нисбатан туристлар оқимининг ўсиши Британиядан 2,6 баравар, Қатардан 6,2 баравар, АҚШдан 3 баравар, Франциядан 2,9 баравар, Россиядан 2,1 баравар, Венгриядан 3,3 баравар, Германиядан 2,5 баравар, Полшадан 6,2 бараварга етди. Шунингдек, 2025 йилда туристик хизматлар экспорти ҳам рекорд даражада — 3,6 миллиард АҚШ долларидан ошди.

 

“Етакчи жаҳон медиа платформалари билан фаол ҳамкорлик, хорижда кенг кўламли роад-шовлар, халқаро кўргазмаларда иштирок этиш ва чет эл оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар Ўзбекистон брендини глобал миқёсда сезиларли даражада мустаҳкамлади”, дейилади хабарда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика