1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда ноқонуний кумуш савдоси фош этилди

Навоийлик уч фуқаро 18 кг кумушни 21 минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди.

Самарқандда ноқонуний кумуш савдоси фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Нарпай туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний кумуш савдоси билан шуғулланаётган шахслар фаолияти тўхтатилди.

 

Тадбир чоғида Навоий вилоятида яшовчи 1980, 1983 ва 1987 йилларда туғилган 3 нафар шахс “шартли харидор”га 18 килограмм кумушни ҳар бир граммни 11 700 сўмдан, жами 21 минг АҚШ долларига сотиш пайтида жиноят устида ушланди.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган металнинг соф оғирлиги 16 килограмм 744 граммни ташкил этиб, асиллик даражаси “999” деб белгиланган.

 

Баҳолаш натижасига кўра, мазкур металнинг умумий қиймати 502 миллион 344 минг сўмни ташкил этади.

 

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Кумушнинг келиб чиқиш манбасини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика