1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Термизда МИБ орқали қарздор отадан 78 млн ундирилди

Эркак 6 йидан бери алимент тўламай, хорижда ишлаб юрган.

Термизда МИБ орқали қарздор отадан 78 млн ундирилди

Термиз туманида яшовчи Шокир Тоғаев билан Тошкент шаҳридан Ноила Жўраева ўртасидаги севги ҳикояси 2011 йилда уларнинг қиз фарзандли бўлишлари билан давом этди. Бироқ, кундалик ҳаётдаги майда-чуйда низолар оилавий бахтни соя қила бошлади ва 2019 йилда эр-хотин ажрашишга қарор қилишди. Шокир Тоғаев ишлаш учун чет элга кетди, фарзанд таъминоти эса унинг зиммасига суд қарори билан юклатилди.

 

Ариза асосида очилган aлимент тўлови иши Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими иш юритувига олинди. Ўрганишлар давомида қарздор отага нисбатан қидирув эълон қилинди ва уни топиш учун чет элга халқаро сўровлар юборилди.

 

Халқаро қидирувлар натижасида топилган Ш.Тоғаевга 6 йиллик aлимент қарздорлиги 78 миллион сўмдан ошганлиги тушунтирилди. Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиларининг саъй-ҳаракатлари билан қарздор отага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилаётган вақтда Ш.Тоғаев ўзига тўғри хулоса чиқарди ва фарзандининг моддий таъминоти учун aлимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди.

 

Тўлов амалга оширилгач, Ш.Тоғаев фарзанди ва собиқ турмуш ўртоғини қийин вазиятда қолдиргани учун афсусда эканлигини билдириб, алимент тўловларини ўз вақтида тўлаб боришига ваъда берди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика