1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида савдо ҳажмини 2 миллиард долларга ошириш бўйича баённома имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Исломободда қўшма бизнес форумида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида савдо ҳажмини 2 миллиард долларга ошириш бўйича баённома имзоланди

 

6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳрига давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан биргаликда қўшма бизнес форумида иштирок этди.

 

Форумда икки мамлакатнинг 300 дан ортиқ етакчи саноат корхоналари, савдо компаниялари ва тармоқ ташкилотлари вакиллари қатнашди. Покистон томони “PEL”, “Waves Singer”, “Fauji”, “Platinum”, “Engro”, “Pakistan Steel Mills” каби йирик компаниялар билан иштирок этди.

 

Давлат раҳбари форумда олий даражадаги музокаралар Ўзбекистон–Покистон муносабатларини, хусусан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиққанини қайд этди. Шунингдек, икки томонлама савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган баённома имзоланди.

 

Форум доирасида комплекс “йўл харитаси” ишлаб чиқиш ва юзага келадиган масалаларни тезкор ҳал этиш механизми жорий қилинади. Ўзбекистон Президенти фармацевтика ва тиббиёт, енгил саноат, кон-металлургия, озиқ-овқат хавфсизлиги, транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини алоҳида таъкидлади.

 

Тадбир якунида етакчилар қўшма Баённома ва бир қатор инвестициявий ҳамда савдо келишувларини имзоладилар. Шу билан бирга, транспорт ва логистика соҳасидаги амалий лойиҳалар, жумладан, «Покистон–Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» йўналишидаги юк ташиш ва авиақатновларни йўлга қўйиш борасидаги режалар ҳам белгиланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика