Ўзбекистон

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

 

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳаси, хусусан чорвачилик, барқарор ва экологик технологияларни жорий этиш орқали янги ривожланиш босқичига қадам қўймоқда. Чорвачилик мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва миллионлаб аҳолини иш билан таъминлашда муҳим ўрин тутади.

 

Ҳозирги кунда соҳа сув ресурсларининг чекланганлиги, ерларнинг деградацияси, ем-хашак нархининг ошиши ва иқлим ўзгариши таъсирида жиддий трансформация жараёнидан ўтмоқда. Анъанавий хўжалик юритиш моделлари ўз ўрнини янада технологик ва барқарор ечимларга бўшатмоқда. Шу мақсадда Франция Тараққиёт Агентлиги (FТА) кўмагида “Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

Замонавий экологик чорвачилик атроф-муҳитга юкни камайтирган ҳолда маҳсулдорликни оширишга қаратилган. Фермер камроқ сув, озиқа ва энергия сарфлаб, кўпроқ маҳсулот олиш имконига эга бўлади. Лойиҳа молиявий воситалар, технологиялар ва амалий ёрдамни бирлаштириб, хўжаликларни ушбу моделга ўтказишга ёрдам беради.

 

Ўзбекистон сув танқислиги юқори бўлган мамлакатлардан бири ҳисобланади, шунинг учун сувдан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Лойиҳа доирасида томчилатиб суғориш тизимлари, сарфни назорат қилувчи автоматик суғоргичлар, сув тўплаш тизимлари, намлик сенсорлари ва суғоришни автоматлаштириш каби ечимлар жорий қилинади.

 

Натижада хўжаликлар сув сарфини 40-60 фоизга камайтириши ва озиқа экинлари ҳосилдорлигини 20-30 фоизга ошириши кутилмоқда. Шу билан бирга, тупроқнинг шўрланиш даражаси пасаяди ва узоқ муддатли маҳсулдорлик сақланади.

 

Чорвачиликда маҳсулот таннархининг 70 фоизгача қисми ем-хашакка тўғри келади. Лойиҳа қуйидагиларни қўллаб-қувватлайди:

  • Қурқоқчиликка чидамли экинлар (беда, жўхори)
  • Силослаш ва сенажлаш технологиялари
  • Яшил озиқа ишлаб чиқариш учун гидропоник тизимлар
  • Рационларни оптималлаштириш

 

Бу чорвачилик харажатларини 20-30 фоизга камайтиради, ҳайвонларнинг маҳсулдорлиги ошади ва мавсумий ўзгаришларга боғлиқлик камаяди. Натижада сут ва гўшт сифати ҳам яхшиланади.

 

Чорвачилик чиқиндилари экологик муаммо сифатида кўрилади, аммо замонавий технологиялар уларни энергия ва ўғит манбаига айлантиради. Биогаз қурилмалари, биогумус ишлаб чиқариш, компостерлаш каби ечимлар қўлланилади.

 

Бу чиқиндиларни камайтиради, электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш имконини беради, ўғит ва энергия харажатларини қисқартиради. Масалан, биогаз қурилмалари 3-5 йил ичида ўзини қоплайди ва энергия харажатларини 30 фоизгача камайтиради.

 

Мамлакат яйловларининг 30-40 фоизи деградацияга учраган ва лойиҳа ротацион яйловлар, ўсимлик қопламини тиклаш, яйлов юкламасини назорат қилишни жорий этади. Натижада ер маҳсулдорлиги ошади, эрозия камаяди ва экотизим аста-секин тикланади.

 

Технологиялар ҳайвонлар саломатлиги ва маҳсулдорлигини кузатиш, харажатларни бошқариш ва ишлаб чиқаришни самарали қилиш имконини беради.

Замонавий фермаларда ҳайвонларни сақлаш шароити (вентиляция ва микроиқлим тизимлари, қувайли хоналар, автоматик озиқлантириш) ҳам яхшиланади. Натижада ҳайвон маҳсулдорлиги 20-25 фоизга ошади ва касаллик даражаси пасаяди.

 

ФТА лойиҳаси фермерларга кредит дастурлари, технологияларни жорий этишни молиялаштириш, хўжаликларни модернизация қилиш, комплекс натижалар орқали молиявий қўллаб-қувватлаш беради.

 

Лойиҳа доирасида суюқ ресурслар ва чиқиндиларни тежаш, ер ва яйловларни тиклаш, фермер даромадининг ошиши, харажатларнинг камайиши, янги иш ўринлари ва қишлоқ жойларда ҳаёт сифатининг яхшиланиши каби экологик, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан сезиларли натижалар кутилмоқда.

 

Келажакда “ақлли фермалар” сонининг кўпайиши, сувни тежайдиган технологиялар ва биогаз ечимларининг ривожланиши кутилмоқда. FТА лойиҳаси барқарор чорвачилик моделини амалда намойиш этмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда | Zamon.uz