1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида қўшма лойиҳалар портфели 27 млрд долларга етди

Шунингдек, энергетика соҳасида 15 миллиард долларлик қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида қўшма лойиҳалар портфели 27 млрд долларга етди

Бугун, 15 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда янги, стратегик босқичга кўтарилгани таъкидланди.

 

Таъкидланишича, ҳозирда қўшма лойиҳалар портфели 27 миллиард доллардан ошган. Фақат жорий йилнинг ўзида 2 миллиард доллар инвестиция ўзлаштирилган.

 

Ҳар ҳафтадаги 60 тадан зиёд авиақатновлар амалга оширилмоқда.

 

Саудиянинг ACWA Power компанияси 15 миллиард долларлик шамол ва қуёш электр станциялари қуриш лойиҳаларини амалга оширмоқда.

 

Шунингдек, Data Volt компанияси Тошкентда замонавий дата-марказ қуриш ишларини бошлаган. Miahona компанияси сув таъминоти ва чиқинди сувларни тозалаш лойиҳаларида, жумладан Қорақалпоғистонда фаол иштирок этмоқда.

 

Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, саудияликлар билан ҳамкорлик нафақат иқтисодий ўсишга, балки Янги Ўзбекистоннинг технологик ва экологик барқарор келажагини қуришга хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика