1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари телефон орқали мулоқот ўтказди

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклаб, икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари телефон орқали мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида давлат раҳбари Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан самимий табриклаб, унга мустахкам соғлиқ, бахт-саодат ҳамда Тожикистон халқига фаровонлик ва изчил тараққиёт тилади.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмоннинг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, барқарор ривожланишини таъминлаш ва халқаро майдондаги нуфузини оширишга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этди.

 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, юқори даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар савдо, саноат кооперацияси, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга қаратилган амалий ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.

 

Шунингдек, мамлакатлар ўртасида бўлиб ўтадиган олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режалари ҳам кўриб чиқилди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика