Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2025 йилгача 18 та электр станция фойдаланишга топширилади

Уларнинг умумий қуввати 7 минг 331 МВт бўлиб, иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларидан иборат бўлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистонда 2025 йилгача 18 та электр станция фойдаланишга топширилади

 

 

Қайд этилишича, бу борада 18 та инвестиция битими имзоланган. Мазкур станциялар  амалдаги электр энергиясининг 50 фоизини ишлаб чиқаради.

 

2021 йилда  Тошкент вилояти Қибрай туманида умумий қуввати 710 МВт бўлган 3 та иссиқлик электр станцияси, Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида 2021 йил декабрь ойида қуввати 174 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси фойдаланишга топширилади.

 

2023 йилда Навоий вилояти Кармана, Нурота ва Томди туманларида умумий қуввати 800 МВт бўлган 3 та қуёш ва битта шамол электр станцияси, Самарқанд вилояти Нуробод ва Каттақўрғон туманларида  эса умумий қуввати 320 МВт бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

 

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси, Сирдарё вилояти Янгиер ва Ширин шаҳарларида  қуввати 720 МВт бўлган 2 та иссиқлик электр станцияси қуриб битказилади.

 

2024 йилда Бухоро вилоятининг Пешку, Ғиждувон ва Бухоро туманларида умумий қуввати 1 270 МВт бўлган иссиқлик ва шамол электр станциялари, Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси ишга туширилади.

 

2025 йилда эса Сурхондарё вилояти Шеробод ва Ангор туманларида умумий қуввати 2 017 МВт бўлган қуёш ва иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.

 

Бундан аввал Қирғизистонда куз-қиш мавсумида кўча чироқлари ўчирилаётгани, бу йилги куз-қиш мавсумида мамлакатимизда электр энергияси қандай ҳолатда бўлиши ҳамда Сурхондарё ва Хоразмда электр станциялари қурилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда 2025 йилгача 18 та электр станция фойдаланишга топширилади | Zamon.uz