1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда атмосфера инверсияси сабаб ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин

Инверсия туфайли ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши чекланмоқда.

Ўзбекистонда атмосфера инверсияси сабаб ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин

 

Ёғингарчиликлардан кейин республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг нисбатан илиқлашиши билан бирга атмосферада инверсия жараёнлари яна кучаймоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот берди.

 

Маълум қилинишича, атмосфера инверсияси республиканинг бир қатор ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида айниқса яққол намоён бўлмоқда. Ушбу жараён асосан эрталаб, кечки ва тунги соатларда кузатилиб, атмосферанинг пастки қатламларида ҳаво алмашинувининг чекланишига олиб келмоқда.

 

Натижада ифлослантирувчи моддалар тарқалиши қийинлашиб, ноқулай метеорологик шароит шаклланмоқда. Хусусан, майда дисперс заррачалар — PM2,5 ва PM10 — пастки атмосфера қатламларида тўпланиб қолаётгани, айрим ҳудудларда уларнинг концентрацияси ошаётгани қайд этилмоқда. Бу ҳолат ҳаво сифати ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкин.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг табиий-географик жойлашуви, рельеф хусусиятлари ва синоптик шароитлари туфайли мамлакат ҳудудида атмосфера инверсияси тез-тез ва деярли мунтазам равишда кузатилади.

 

Дастлабки прогнозларга кўра, республика бўйлаб илиқ об-ҳаво ҳамда инверсия жараёнлари ҳафтанинг охиригача сақланиб туриши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика