Hi-tech

Ўзбекистонда фаолияти расман чекланган ижтимоий тармоқлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш расман чеклангани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистонда фаолияти расман чекланган ижтимоий тармоқлар рўйхати эълон қилинди

 

Бунга улар қонун талабларига зид равишда ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистондан ташқарида сақлаши ва қайта ишлаши сабаб бўлган.

Ўзбекистонда шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестридан Twitter, TikTok, «ВКонтакте», Skype ва WeChat ўрин олгани маълум бўлди.

Ушбу сервисларга «Ўзкомназорат» кўрсатмаси июнь ойи ўрталарида юборилган, орадан икки ҳафта ўтиб улар фаолияти чекланган. Компаниялар ўз серверларини Ўзбекистонга кўчирса, шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестридан чиқарилади.


Spot’нинг ёзишича, шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри Facebook, Google, Telegram’га ҳам кўрсатма юборган. Уларнинг ишига ҳозирча чеклов ўрнатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунининг 27-1-моддаси (Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари) қонунга 2021 йил 14 январдаги қонун билан киритилган бўлиб, унинг амал қилиши 2021 йил 15 апрелдан бошланган эди.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Ўзбекистонда фаолияти расман чекланган ижтимоий тармоқлар рўйхати эълон қилинди | Zamon.uz