1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда лазерлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик жорий этилмоқда

Қонун жамоат ва авиация хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Ўзбекистонда лазерлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик жорий этилмоқда

 

Ўзбекистонда кўчма лазер нурлантирувчиларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик чораларини белгиловчи қонун Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, технологияларнинг жадал ривожланиши натижасида портатив лазер нурлантирувчилари кенг оммалашиб бормоқда. Ушбу қурилмалар арзонлиги ва осон топилиши сабабли кўпинча ўйин-кулги ёки таълим мақсадларида қўлланилмоқда. Шу билан бирга, улардан ноқонуний ёки нотўғри фойдаланиш жамоат хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши мумкин.

 

Сенат мажлисида учиш ёки қўниш жараёнида самолёт экипажларига лазер нурларини йўналтириш уларнинг эътиборини чалғитиши, бу эса авиаҳалокатлар хавфини ошириши таъкидланди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига лазер нурлари йўналтирилиши вақтинчалик кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келиб, жамоат тартибини таъминлаш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилди.

 

Таъкидланишича, кўплаб хорижий давлатларда лазер қурилмаларидан фойдаланиш қатъий тартибга солинган. Ўзбекистонда ҳам мазкур қонун кўчма лазер нурлантирувчиларидан ноқонуний фойдаланишни назорат қилиш, лицензиялаш ҳамда жавобгарлик чораларини белгилаш орқали жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган.

 

Қонун билан амалдаги қонунчиликка бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда назорат-ўтказиш пунктларининг таркиби, у ерда хизмат қилаётган инспекторларнинг ваколатлари аниқлаштирилмоқда. Шунингдек, патруль-пост хизмати мансабдор шахслари томонидан тузилган маъмурий баённомаларни кўриб чиқиш ва жазо чораларини қўллаш ваколатига эга шахслар белгиланмоқда ҳамда кўчма лазер нурлантирувчиларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик мустаҳкамланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика