Ўзбекистон

Ўзбекистонда талабалар контракт тўловини иш берувчи ҳисобидан қоплаш тартиби жорий этилди

Талабалар ва иш берувчилар ўртасида уч томонлама шартнома асосида ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда талабалар контракт тўловини иш берувчи ҳисобидан қоплаш тартиби жорий этилди

 

Ҳукумат қарори билан “Олий таълим ташкилотлари талабаларининг буюртмачилар билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

 

Мазкур низом бакалавриат йўналишида 2-курс ва ундан юқори босқичда таҳсил олаётган талабаларнинг контракт тўловларини иш берувчилар томонидан қоплаб бериш, шунингдек, таълим якунлангач уларни ишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

 

Низомга мувофиқ, олий таълим ташкилотлари, талабалар ва буюртмачи ўртасида уч томонлама шартнома тузилади. Буюртмачи сифатида ходимлар сони камида 50 нафар бўлган ёки қиймати камида 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларига эга вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар иштирок этиши мумкин.

 

Талабалар ҳар йили 20 сентябрга қадар саралашда иштирок этиш учун олий таълим ташкилотига электрон ариза топширади ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари (GPA) тўғрисидаги маълумотномани илова қилади. Ариза топширувчи талабгорларнинг жорий ўқув йилидаги GPA кўрсаткичи камида 3,0 бўлиши лозим.

 

Танлов комиссияси ҳар йили 15 октябрга қадар талабгорларни суҳбат асосида саралаб олади. Саралаш жараёнида буюртмачи вакилининг хулосаси асосий мезон ҳисобланади.

 

Уч томонлама шартнома тузган ва таълимни муваффақиятли якунлаган талабалар ўқишни битиргач, буюртмачи томонидан белгиланган тартибда ишга қабул қилинади.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

custom img

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати муддатидан аввал тамомланган.

custom img

Андижонда кредитдан қарздор фуқаро машинасидан айрилди

Қарздорлик ўз вақтида тўланмагани боис МИБ ходимлари томонидан гаровдаги мулк хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"