Ўзбекистонда тўққиз ой ичида қанча қурилиш ишлари бажарилгани маълум қилинди
Ўсиш суръати 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 109,8 фоизни ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси хабар беришича, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида, Ўзбекистонда жами 3439,8 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 109,8 фоизни ташкил этди.
Қурилиш ишлари ҳажми йирик қурилиш ташкилотлари, кичик корхона ва микрофирмалар ҳамда норасмий секторларда амалга оширилган ишлар таркиби бўйича шаклланади.
Маълумот учун: 2021 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонда 37,3 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди ва соҳада 2020 йил шу даврига нисбатан 0,9 фоиз ўсиш кузатилди. Хусусан, ўтган 5 ой давомида республикада 25,3 триллион сўмлик бино ва иншоотлар, 7 триллион сўмлик фуқаролик объектлари қурилди, 4,8 триллион сўмга ихтисослаштирилган қурилиш ишлари амалга оширилди.
Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 1,5 триллион сўмлик (умумий ҳисобда 4 фоиз), нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан эса 35,8 триллион сўмлик (96 фоиз) қурилиш ишлари бажарилди.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрстаткичи 10 фоизга ошгани ҳақида хабар берилганди.







