Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди
Тошкент халқаро аэропортига 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси юкланган самолёт келиб қўнди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.


Қайд этилишича, айни пайтда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, Sputnik V ва Moderna вакциналаридан фойдаланилмоқда. Pfizer/BioNTech вакцинаси Ўзбекистонда қўлланаётган 5-вакцина бўлди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган вакциналарнинг жами миқдори 24 002 540 дозани ташкил қилмоқда.
Шундан:
-
1 342 480 дозаси AstraZeneca,
-
18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
-
460 000 дозаси Sputnik V,
-
3 000 060 дозаси Moderna,
-
1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.
Айни кунгача Ўзбекистонда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.
Аввалроқ,14 август куни COVAX дастури доирасида Франциядан 276 минг 480 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинганди.







