1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонлик альпинист Альп тоғларидаги энг қийин чўққилардан бирини забт этди

Matterhorn чўққиси 4478 метр баландликда жойлашган.

Ўзбекистонлик альпинист Альп тоғларидаги энг қийин чўққилардан бирини забт этди

Ўзбекистонлик альпинист Диёр Ҳайдаров Альп тоғларида жойлашган дунёнинг энг машҳур ва мураккаб чўққиларидан бири — Matterhorn (4478 метр) тоғини муваффақиятли забт этди.

 

Кўтарилиш Швейцариянинг Zermatt шаҳридан (1620 метр) бошланган. Дастлаб спортчи Хорнли бошпанасигача (3260 метр) етиб борди ва қисқа акклиматизация машғулотларини ўтказди. Эртаси куни тонгда жамоа билан бирга қийин тошли тизмалардан ҳаракатланиб, 4000 метр баландликда музли қисмларга дуч келди. Шу ерда Ҳайдаровнинг крампонлари билан боғлиқ муаммо юзага келди, аммо у муз болтасидан фойдаланиб, йўлни давом эттирди. Қийинчиликларга қарамай, альпинист тўрт соат ичида чўққига чиқиб, беш соатда хавфсиз қайтди.

 

Диёр Ҳайдаров 2025 йил июл ойида ҳам Озарбайжоннинг энг баланд нуқтаси — Бозардузу чўққиси (4466 метр)ни забт этган эди. Шунингдек, у 2021 йилда Помир тоғларидаги Абу Али ибн Сино чўққисига (7134 метр) кўтарилиб, давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон байроғини кўтарган.

 

Унинг сўнгги ютуғи ўзбекистонлик спортчилар халқаро альпинистик майдондаги фаол иштирокини яна бир бор намоён этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика