1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқдаги агро-туризм лойиҳаси билан танишди

Бўстонлиқ туманида 3 минг гектар майдонда йирик резавор боғлар барпо этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқдаги агро-туризм лойиҳаси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён маҳалласида барпо этилаётган йирик агро-туризм лойиҳаси билан танишди.

 

Ҳудуднинг табиий имкониятларидан келиб чиқиб, 3 минг гектар майдонда малина, қорақат, қулупнай, ўрмон ёнғоғи каби резавор мевалар етиштириш йўлга қўйилмоқда. Умумий қиймати 60 миллион доллардан ортиқ бўлган лойиҳа доирасида боғлар ташкил этилиши, маҳсулотларни қайта ишлаш корхоналари ва йирик омборхоналар қурилиши режалаштирилган.

 

Ҳозирги кунда 50 гектарда малина ва қулупнайнинг экспортбоп навлари экилган бўлиб, боғлар тўлиқ томчилатиб суғорилмоқда. Малинанинг ҳар гектаридан 400 млн сўмгача, қулупнайдан эса 500 млн сўмгача даромад олиниши кутилмоқда. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгас, йилига 24 минг тоннага яқин маҳсулот етиштирилади, унинг катта қисми экспортга йўналтирилади. Энг асосийси, лойиҳада 12 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

 

Давлатимиз раҳбари қайта ишлашни ривожлантириш, замонавий технологияларни қўллаш ва сифат назоратини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, бошқа адир ва яйловларда ҳам шундай сердаромад боғларни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

 

– Бу боғда меҳнатнинг самарасини кўриб турибмиз. Натижаси, аввало, даромад ва халқимизга манфаати. Бундай экинларнинг рентабеллиги анъанавий экинларга нисбатан бир неча баробар юқори. Шунинг учун резавор мева етиштиришни кенгроқ ёйиб, кўпроқ одамлар даромад топишини таъминлаш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика