1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Владивостокда ўзбекистонлик мигрантлар калтакланди

Ҳолат Бош консулхона ва Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан алоҳида назоратга олинган.

Владивостокда ўзбекистонлик мигрантлар калтакланди

Жорий йилнинг 13 сентябр куни Россиянинг Владивосток шаҳрида бир гуруҳ ёшлар томонидан Бухоро вилоятидан келган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан безорилик ҳаракати содир этилган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар ҳақорат қилиниб, бу ҳолат видеога туширилган.

 

Воқеа аниқлангач, Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ходимлари зудлик билан жабрланган фуқаролар билан боғланиб, уларга зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатди. Шу билан бирга, жабрланувчилар Владивосток шаҳар Ички ишлар бошқармасига расмий ариза билан мурожаат қилди.

 

Мазкур масала юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Владивостокдаги Ваколатхонаси ҳамда Приморск ўлкаси Прокуратурасига барча зарур чораларни кўриш талаб қилувчи дипломатик ноталар юборилди.

 

Ҳодиса Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан алоҳида назоратга олинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика