1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сирдарёда Солиқ инспекцияси бошлиғи тадбиркор аёлга шилқимлик қилгани учун ишдан олинди

Солиқ инспекцияси раҳбари узоқ вақт давомида аёлни ноўрин мазмундаги хабарлар билан безовта қилган, шунингдек, турли босим ўтказишга уринган.

Сирдарёда Солиқ инспекцияси бошлиғи тадбиркор аёлга шилқимлик қилгани учун ишдан олинди

Сирдарё вилоятида солиқ органлари ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилди.

 

Аниқланишича, Янгиёр шаҳар Солиқ инспекцияси раҳбари А.Б. тадбиркор аёлга нисбатан хизмат мавқеига зид ва одоб-ахлоққа мутлақо тўғри келмайдиган хатти-ҳаракатлар содир этган. Жумладан, у узоқ вақт давомида аёлни ноўрин мазмундаги хабарлар билан безовта қилган, шунингдек, турли босим ўтказишга уринган.

 

Мазкур мурожаатлар асосида ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўриб чиқилди. Текширув натижасида мансабдор билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. Шунингдек, тўпланган ҳужжатлар Сирдарё вилояти прокуратурасига юборилди ва Янгиёр шаҳар судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси бўйича иш қўзғатилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика