Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2025 йилнинг декабрь бошида рекорд даражага эришди. 1 декабрь ҳолатига кўра, халқаро активларнинг умумий қиймати 61,2 миллиард долларни ташкил этди, деб хабар беради Марказий банк.
Ой давомида захиралар 1,89 миллиард долларга кўпайиб, 3,2 фоизга ўсган.
Йил бошидан буён ўсиш деярли икки баробарга – 48,49 фоизга етган.
Қимматбаҳо металлар захираси 12,2 миллион трой унцияга (379,4 тонна) ошди. Марказий банк ноябрь ойида захираларни 0,3 миллион унция (9,3 тонна)га кўпайтирди.
Валюта захиралари эса 1 миллиардга камайиб, ҳозир 9,8 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Шундан:
- 979,4 миллион доллар хорижий марказий банклар ва Халқаро валюта жамғармасидаги ҳисобларда,
- 7,3 миллиард доллар бошқа хорижий кредит ташкилотларидаги ҳисобларда сақланмоқда.
Шунингдек, ноябрь ойида Марказий банк 1,5 миллиард сўмлик хорижий қимматли қоғозларни сотиб олди, бу ўтган ойга нисбатан 503,3 миллион сўмга кўп.


