1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Ўзметкомбинат” ҳудудида ишчилар учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилди

Энди 9 мингга яқин металлург иш жойига қулай ва хавфсиз етиб келиши мумкин.

“Ўзметкомбинат” ҳудудида ишчилар учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилди

“Ўзметкомбинат” АЖ ҳудуди 330 гектардан ортиқ майдонни эгаллайди ва ички автомобиль йўллари узунлиги 12 километрни ташкил этади. Шу боис ишчилар бир тсехдан бошқасига ёки ишга ўз вақтида етиб келишда қийинчиликларга дуч келар эди. Эндиликда бу муаммо ҳал этилди — корхона раҳбарияти ишчи-ходимлар учун бепул автобус қатновини йўлга қўйди.

 

Кун давомида автобуслар 14 та қатновни амалга оширади, ҳар 15 дақиқада ҳаракатланади. Ишчи оқими кўпайган пайтларда қўшимча рейслар чиқарилади, смена алмашинувида эса қатновлар янада тез-тез амалга оширилади. Автобус йўналишлари кириш-чиқиш дарвозалари, тсехлар, маъмурий бинолар, ошхоналар ва тиббиёт пунктларини ўзаро боғлайди.

 

 

Янги тизим туфайли 9 мингга яқин металлург энди иш жойига ўз вақтида, хавфсиз ва қулай етиб келмоқда. Ҳаракат жараёни диспетчер маркази орқали назорат қилинади, жадвалдаги барча ўзгаришлар ходимларга корпоратив каналлар ва ижтимоий тармоқлар орқали тезкор етказилади.

 

Корхонада хавфсизликка алоҳида эътибор қаратилмоқда. Автобуслар мунтазам техник кўрикдан ўтказилади, ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидалари ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича махсус ўқув машғулотларида қатнашади. “Транспорт йўқлиги сабаб тсехдан тсехга пиёда боришга кўп вақт кетар эди. Энди эса ишчилар тез ва қулай етиб келади, бу эса самарадорлик ва кайфиятга ижобий таъсир қилади”, — дейди “Ўзметкомбинат” бошқаруви раиси Баҳодир Абдуллаев.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика