
Маросимда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев иштирок этди. Унда ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган спортчиларга 100 миллион сўм, уларнинг тренерларига 50 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофотлари сертификатлари топширилди.
Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма олган пара дзюдочилар:
Эркаклар:
-60 кг: Шерзод Намозов,
-66 кг: Учқун Қуронбоев,
-73 кг: Феруз Сайидов,
-81 кг: Довурхон Кароматов,
-90 кг: Шуҳрат Бобоев,
-100 кг: Шариф Халилов,
+100 кг: Ширин Шарипов,
Аёллар:
-48 кг: Лобар Хуррамова,
-52 кг: Севинч Салаева,
-58 кг: Парвина Самандарова,
-63 кг: Нафиса Шерипбоева,
-70 кг: Васила Алибоева.
Паралимпияга йўлланма олган пара пауэрлифтингчилар:
-61 кг: Рўза Қўзиева,
-88 кг: Фарҳод Умрзоқов,
-107 кг: Нуриддин Давлатов


