Польша ҳукумати Россия билан чегарада тўсиқ қурмоқчи. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Войцех Скуркевич эълон қилди.
"Биз Польша-Россия чегарасида девор қурмаяпмиз, биз фақат режалаштираяпмиз", - деган у. ZET радиосига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, бу Польша чегара хавфсизлиги хизматининг режаси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Варшава Беларусь билан чегарада девор қурилишини бошлаган эди. Узунлиги 186 км, баландлиги 5,5 метр бўлган девор қурилишига 160 миллион долларга яқин маблағ ажратилган.
Қурилиш 2022 йил июнида тугатилиши режалаштирилган. Литва ҳам Беларусь билан чегарада шундай тўсиқ қура бошлаган.
Шарофат Маҳмудова


