Жаҳон

2022 йилнинг февраль-март ойларида Россия, Эрон ва Туркия  пандемия масаласида саммит ўтказади

Саммит Теҳронда Остона форматида ўтказилади.

2022 йилнинг февраль-март ойларида Россия, Эрон ва Туркия  пандемия масаласида саммит ўтказади

 

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирининг махсус сиёсий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Али Асғар Ҳожи маълум қилди.

 

Вазир уни ўтказиш масаласи Нур-Султондаги музокаралар кун тартибида эканлигини ва кафил давлатларнинг якуний баёнотида алоҳида банд сифатида акс эттирилишини таъкидлади.

 

Бундан ташқари, у Сурия бўйича Остона форматидаги навбатдаги халқаро учрашув Россия Федерацияси, Эрон ва Туркия саммитидан бир неча ҳафта ўтиб чақирилишини маълум қилган.

 

Маълумот учун: 2020 йилнинг 1 июль куни Россия, Эрон ва Туркия президентлари Сурия масаласини ҳал қилиш бўйича виртуал саммит ўтказди ва эпидемик вазият имкон берганда Теҳронда юзма-юз учрашув ўтказиш истиқболларини муҳокама қилишганди.

 

Шу билан бирга, ноябрь ойида Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди Суриядаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокаралар доирасида кафил давлатлар — Россия, Туркия ва Эрон Нур-Султонда учрашиши мумкинлигини билдирганди.

 

Тлеубердининг қўшимча қилишича, Нур-Султон бўлажак музокаралар формати офлайн режимда ўтказилиши мумкинлигини ҳам очиқлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америкада коронавирусга қарши кураш бўйича глобал онлайн саммит бўлиб ўтиши ҳамда "G20" шу йилнинг октябрь ойида Италияда саммит ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

АҚШ Яқин Шарққа минглаб қўшин юбориш масаласини кўриб чиқмоқда

Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

custom img

Россияда патент тизими бекор қилиниши мумкин

Мигрантларга фақат ротация асосида ишлашга рухсат бериш таклиф қилинди.

custom img

Туркияда Ўзбекистонлик аёлга жинсий тажовуз қилган икки йигит қамоққа олинди

Гумонланувчилар 24 ва 25 ёшли қурилиш ишчилари бўлиб, ҳолат суд назоратига олинган.

custom img

АҚШ фуқароларини Саудия Арабистонини тарк этишга чақирди

Саудия Арабистони ҳаво майдони ҳозирча очиқлигича қолмоқда.

custom img

Покистон ва Афғонистон Рамазон ҳайити арафасида ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатди

Ҳарбий ҳаракатлар 24 мартгача тўхтатилади.

custom img

“Сабримизнинг чегараси бор”: Саудия Арабистони Эронни огоҳлантирди

Вазир Саудия ва унинг иттифоқчилари зарур бўлса, Эронга қарши ҳужумга тайёрлигини билдирди.

custom img

ИИҚК Исроилдаги 80 та ҳарбий объектга ракета зарбалари йўллади

Шунингдек, Эрон Саудия Арабистони ва Қатардаги нефть-газ инфратузилмасига ҳам ҳужум қилган.

custom img

Пентагон Эронга қарши уруш учун 200 миллиард доллардан ортиқ маблағ сўрамоқда

Урушдан олдин Донлад Трамп мудофаа бюджети учун  1,5 триллион доллар ажратишни таклиф қилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"