Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан 5 февраль куни давлат ташрифи билан Покистонга жўнаб кетди.
Исломобод шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва Ўзбекистон–Покистон Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Учрашувларда дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.
Саммит якунида қўшма декларация ва икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши, шунингдек, давлатимиз раҳбари ташриф доирасида қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган.


