1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

Давлат раҳбари табригида Ўзбекистон Параосиё ўйинлари тарихида бундай рекорд натижа илгари қайд этилмагани, ёш спортчилар Эрон, Япония, Таиланд ва Индонезия каби кучли жамоаларни ортда қолдиргани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

 

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинларида ғолиб бўлган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига табрик йўллади.

 

Давлат раҳбари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Осиёнинг 35 та давлатидан 1500 нафардан ортиқ спортчи иштирок этган нуфузли мусобақада ёш пара спортчиларнинг жасорат ва матонат намоён этиб, тарихий натижага эришганини алоҳида таъкидлади.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон делегацияси 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Осиё қитъасида 1-ўринни эгаллаган. Турнир давомида Ўзбекистон мадҳияси қарийб 100 маротаба янграгани спортчиларнинг юрт шаънини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилганидан далолат беради.

 

Президент табригида Ўзбекистон Параосиё ўйинлари тарихида бундай рекорд натижа илгари қайд этилмагани, ёш спортчилар Эрон, Япония, Таиланд ва Индонезия каби кучли жамоаларни ортда қолдиргани қайд этилди.

 

Шунингдек, пара пауэрлифтинг спортчилари Баҳриддин Холбўтаев, Элбек Фарҳодов, Ойшажон Ражаббоева ва Рухшона Ўктамованинг жаҳон рекордларини, Нурилло Инобиддинов, Эзоза Абдужабборова, Азизбек Пердебаев, Зиёдахон Боқижонова, Зуҳра Юлдашева ва Гулюз Нематуллаеванинг Осиё рекордларини ўрнатгани эътироф этилди.

 

Пара енгил атлетика баҳсларида Мадина Мухторова, Фароғат Мухаммадқулова ва Моҳичехра Ибрагимова ядро ва найза улоқтириш йўналишларида барча медалларни қўлга киритгани алоҳида таъкидланди.

 

Давлат раҳбари ушбу ютуқлар спортчиларнинг меҳнати, букилмас иродаси ҳамда мамлакатда инсон қадрини таъминлашга қаратилган тизимли ислоҳотлар самарасини ифодалашини билдирди.

 

Шунингдек, Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, адаптив спорт турларини кенгайтириш, Матонат мактаби, Адаптив спорт ассоциацияси ва мутахассислар тайёрлаш институти фаолияти натижасида адаптив спорт йўналишлари 89 тага етказилгани, ушбу спорт турлари билан шуғулланувчилар сони 45 мингдан ошгани қайд этилди.

 

Президент спортчиларга, мураббийларга ва ота-оналарга миннатдорлик билдириб, ёш пара спортчиларга келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика