1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Путин Доналд Трампни лавозимига киришгани билан табриклади

Шунингдек, у Украина бўйича мулоқотга тайёрлигини айтди.

Путин Доналд Трампни лавозимига киришгани билан табриклади

Россия президенти Владимир Путин хавфсизлик Кенгаши аъзолари билан учрашувда Доналд Трумпни Қўшма Штатлар президенти лавозимига киришгани билан табриклади.

 

У Москва АҚШнинг янги маъмурияти билан Россия-Украина можароси бўйича мулоқотга очиқ эканлигини ҳамда республикачиларнинг Россия билан муносабатларни ўрнатиш ва кескинлашувга йўл қўймаслик масалаларидаги позициясини мамнуният билан қабул қилишини таъкидлади.

 

"Биз АҚШнинг янги сайланган президенти ва унинг жамоаси аъзоларининг Россия билан тўғридан-тўғри алоқаларни тиклаш истаги ҳақидаги баёнотини кўрмоқдамиз. Шунингдек, биз унинг учинчи жаҳон урушининг олдини олиш учун ҳамма нарсани қилиш зарурлиги ҳақидаги баёнотини эшитамиз. Албатта, биз бундай муносабатни олқишлаймиз ва Америка Қўшма Штатларининг сайланган президентини лавозимга киришгани билан табриклаймиз", деди Владимир Путин.

 

Россия президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилишда энг муҳим нарса инқирознинг асосий сабабларини бартараф этиш эканлигини билдирди.

 

“Вазиятни ҳал қилишнинг ўзига келсак, мен яна бир бор таъкидлашни истардим: унинг мақсади қисқа муддатли сулҳ, можарони давом эттириш учун кучларни қайта тўплаш ва қайта қуроллантириш учун қандайдир чекиниш эмас, балки минтақада яшовчи барча халқлар,барча одамларнинг қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш асосида узоқ муддатли тинчлик бўлиши керак”, деб тушунтирди Владимир Путин.

 

Комила Одилова тайёрлади

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика