1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Honda” автомашиналарида “муаммо чиқди”

Шу сабаб компания уларни текширишни бошлади.

“Honda” автомашиналарида “муаммо чиқди”

АҚШ Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 295 125 ta “Honda” автомобилини тормоз тизимидаги муаммолар туфайли текширишни бошлади. Бунга автоматлаштирилган фавқулодда тормозлаш тизимининг тасодифий ишга тушиши сабаб бўлган. Бу муаммо ҳақида 400 га яқин фойдаланувчи шикоят қилган. Бундай ҳолатлар йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солиб, авария хавфини ошириши мумкин.

 

Текширув 2019-2022 йилларда ишлаб чиқарилган “Passport” ва “Insight” моделлари билан боғлиқ.

 

Шунингдек, 2024 йил декабрь ойида “Honda”компанияси ёнилғи сизиб чиқиши сабабли 2023-2025 йилларда ишлаб чиқарилган 205 760 дона “Passport” йўлтанламасини қайтариб олишга мажбур бўлган эди.

 

Комила Одилова тайёрлади

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика